
Маҳоратли актриса Дилноза Кубаева «Ҳордиқ» газетасига берган интервьюсида ўзининг шахсий ҳаёти, туйғулари борасидаги саволларга ҳам аниқлик киритди. Биринчи муҳаббатингиз ким бўлган, – деган саволга актриса шундай жавоб қайтарди:
— Биринчи ва ҳақиқий муҳаббатим ҳам раҳматли турмуш ўртоғим бўлган. Чунки никоҳ муқаддас ришта! Аллоҳ никоҳ орқали жуфтликни бир қилса, бунда бошқача ҳаёт бўлади. Раҳматли турмуш ўртоғим, жуда ҳам хокисор, оддий ва самимий инсон эди. Аёл киши учун Аллоҳдан кейинги азиз инсон унинг эри ҳисобланади, шунинг учун жуфти ҳалолимни ниҳоятда эъзозладим, қадрига етдим. Турмушимиз давомида икки йил ҳеч қанақа фильмларга қатнашмадим, фақат эримнинг розилиги билан яшадим. Аммо шум тақдир бизни айирди… Ёш эди, ўттиздан энди ўтганда вафот этди…
Сўнгги дақиқаларда ҳам мендан миннатдор бўлиб, «Онангга раҳмат!» деди. Бугун ўғлимнинг олдида юзим ёруғ, виждоним тоза. Унинг кўзига бемалол қарай оламан. Фарзандимдан ҳеч нарсани беркитмайман ва отаси ҳақида тўғрисини айтганман. Оила қурган дамларимда жуда сабрли бўлган эканман. «Санъатни ташла», деганларида рад этмасдан санъатдан узоқлашдим. Қўлимдан келгани шу эди… Ўлимидан олдин шифохонага ётган пайтида ҳам эмизикли чақалоғимни онамга ташлаб, кеча-ю кундуз ёнида бўлдим.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Сўнгги дақиқаларда ҳам мендан миннатдор бўлиб, «Онангга раҳмат!» деди. Бугун ўғлимнинг олдида юзим ёруғ, виждоним тоза. Унинг кўзига бемалол қарай оламан. Фарзандимдан ҳеч нарсани беркитмайман ва отаси ҳақида тўғрисини айтганман. Оила қурган дамларимда жуда сабрли бўлган эканман. «Санъатни ташла», деганларида рад этмасдан санъатдан узоқлашдим. Қўлимдан келгани шу эди… Ўлимидан олдин шифохонага ётган пайтида ҳам эмизикли чақалоғимни онамга ташлаб, кеча-ю кундуз ёнида бўлдим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар