
Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова сўнгги пайтларда нима билан банд? Актриса шахсий саҳифаси орқали хонадонини таъмирлашга киришгани тўғрисида хабар берган эди. Таъмир ишлари тугаши билан Шаҳзода навбатдаги «сюрприз»ини мухлисларига тақдим этди. У тармоқдаги саҳифасига хонадонида тўй маросими учун ҳозирлик ишлари жараёни суратларини жойлаштирди.
Патир нонлар, оппоқ дастурхон, ширинликлару чиройли безатилган қутилар фотиҳа тўйи урф-одатларидан дарак бериб турибди. Атрисанинг ўзи мазкур суратлар остига «Alhamdulillah, Ollohga shukur????» дея изоҳ қолдирган. Кузатувчилари актрисани тўйи бўлаётгани билан тинимсиз табрикламоқда.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида актрисанинг маъмури билан боғландик. Маъмур актрисанинг шахсий ҳаётида ўзгариш кутилмаётганини маълум қилди. Демак, бу Шаҳзода Муҳаммедованинг навбатдаги «ПИАР»и бўлиши мумкин.
Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар