"Ичкарида"ги Эйлам — Дамла Жолбай

  • 16 февраль 2018, 11:55
  • 3 913
  • Маданият
  • "Ичкарида"ги Эйлам — Дамла Жолбай
    “Ичкарида” номли турк сериали кўпчиликнинг кўнглидан жой олиб улгурди. Шундай экан сериалда роль ижро этган актёрларининг ҳаёти ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий. Cериалнинг бош қаҳрамонлари билан таништирган эдик. Бугун ҳам ушбу сериалда роль ижро этган бошқа актёрлар билан таништиришда давом этамиз.

    Болалик
    Дамла Жолбай — 1993 йил 14 январь куни Измирда туғилган. “У санъатга болаликдан қизиқади. Мактабда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол эди. Саҳналаштириладиган спектаклларда асосан бош ролларини ижро этарди” , -дейди Дамланинг онаси Жолбай хоним. Улғайгач у ҳеч иккиланмай Докуз Эйлул номидаги университетининг тасвирий санъат бўлимига ўқишга кирди. Актриса шу йўналиш бўйича магистратурани ҳам тамомлаган.

    Кинога илк қадам

    “Ҳаётдаги ҳеч нарса шунчаки содир бўлмаслигига бир неча бор амин бўлганман. Масалан, мен оддий томошабин сифатида телевидениега бориб бу оламга боғланиб қолганман” дейди актрисанинг ўзи. Гап шундаки, у университетнинг иккинчи босқичида, телешоуда иштирок этиб, таниқли режиссёр назарига тушган.

    Актриса ўзининг биринчи ролини “Нопок пуллар ва ишқ” сериалида иккинчи даражали Демет ролини гавдалантирган. 2015 йил эса “Ҳаёт мўъжизаларга бой” сериалининг бош ролига таклиф этишади. Айнан шу сериалда Инжи ролини ижро этиб, актриса анча тилга тушганини интервьюларида кўп бора тилга олади. “Инжи менга ҳақиқий машҳурликни берган. Ҳаётдаги характеримга мос бўлган ролни ўзим ҳам мароқ билан ижро этанман, бу эса экранларда сезилган” дейди у. 2016 йилда эса у навбатдаги муваффақиятли шартномани имзолади. Дамла “Ичкарида” сериалидаги Эйлам роли билан бошқа давлатлардан ҳам мухлислар орттирди. Дамла сериалда актёр Арас Булут Ийнемлининг севгилиси ролини ўйнаган. Айтиб ўтиш жоизки, “Ичкарида” сериали 2016 йилнинг энг рейтинги баланд сериалларидан бири ҳисобланади.

    » » "Ичкарида"ги Эйлам — Дамла Жолбай