
Аввалроқ, "Миллион" жамоаси янги концерт дастурини эълон қилгани, Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуров жамоани тарк этганлари ҳақида хабар берган эдик. Даврон Кабулов ижтимоий тармоқлардаги ёзганларида жамоадаги янги аъзолари иш бошлашини айтганди. Бошловчи "Миллион"нинг янги аъзосини оммага танитди.
"Миллион"нинг янги аъзосини сизга таништиришдан бахтиёрмиз! "Қувноқлар ва зукколар" Республика кўрик-танловининг 2017 йилги мавсуми чемпиони - Навоийнинг "ТБТ" жамоаси аъзоси, "Энг қувноқ йигит" номинацияси ғолиби Маъруф Носиров жамоамизнинг янги аъзосига айланди. Умид киламизки, истеъдодини чархлаш, тинимсиз меҳнат, Миркомил Мусаев ва Алишер Ботиров каби акаларининг маслаҳатлари ва биринчи навбатда, инсонийлик фазилатлари орқали Маъруф "Миллион"нинг миллионлаб мухлислари қалбидан мустаҳкам жой олади. Хуш келибсан, укажон!", деб ёзади Даврон Кабулов.
Дарвоқе, Кабулов жамоанинг собиқ аъзолари ҳақида яхши ва ёмон фикр билдиролмаслигини айтиб, ҳаммага инсоф сўраган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар