23:19 / 16.02.2018
17 564

“Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилди

“Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилди
Хабарингиз бор, Zo’r TV телеканали орқали турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Севги изтироблари” сериали бериб келинаётган эди. Ушбу сериал мазмуни, у томонидан илгари сурилган ғоялар ўзбек менталитетига тўғри келмагани учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда сериал қаттиқ танқид остига олинган турли материаллар ва чиқишлар эълон қилинди.

Айрим маълумотларга кўра, куни кеча бўлиб ўтган хотин-қизлар масаласида ўтказилган мажлисда Республика бош вазири Абдулла Арипов ҳам айнан ана шу сериалга тўхталиб, оилалардаги маънавий муҳит бузилаётган, ажрашишлар кўпаяётган бир пайтда бу каби савияси паст сериалларни намойиш этишни қаттиқ танқид қилган. Kun.uz сайти манбаларига таяниб ёзишича, “Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилган. Ушбу сериалнинг сўнгги қисми бугун, 16 февраль куни намойиш этилди.

Ушбу сериал қаҳрамонларига овоз берган актёрлардан бири Алишер Узоқов Instagram’даги ўз саҳифасида сериал намойиши телеканалдан олиб ташланаётганига ишора берган. “Бугун сўнгги маротаба қаҳрамонларингизни кўриб қолинг...”, деб ёзади актёр.

Умид қиламизки, шахсий телеканаллар сериал танлашда ва намойиш қилишда янада эътиборлироқ бўлишади. Ўзбек маънавиятига, қадриятларига мос, тарбиявий аҳамияти кучли сериаллар танлашади. Зеро юқоридаги сериални ярмида тўхтатган билан унинг аксарият "мухлислари" бозорларга диск излашга тушишса ажаб эмас. Бу эса бошқа мавзу...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Севги изтироблари” сериали намойиши тўхтатилди