Энг интиқлик билан кутилаётган фильм

  • 19 февраль 2018, 13:40
  • 5 093
  • Маданият
  • Энг интиқлик билан кутилаётган фильм
    Дунё киномухлислари интиқиб кутаётган “Веном” комикс-фильми 2018 йилнинг октябрь ойида катта экранларга чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар бермоқда.

    Бош ролда тобора донғи чиқаётган актёр Том Харди. Маълумки, Веном Ўргимчак-одамнинг азалий рақиби. Лекин мазкур картина Ўргимча-одам – Питер Паркер ҳақида эмас. Фильмда бир вақтлар журналист бўлган, лекин тақдир тақозоси билан симбиот Веномга айланган Эдди Брокнинг тақдири ҳақида сўйланади. Ҳозирда фильм ижодкорлари картинани суратга олиш ишлари билан банд.

    Фильмга бош роль ижроси учун айнан Том Харди танлангани ҳам ажабланарли эмас. Режиссёрлар Том билан ишлаш жараёнида асосан унинг юз қисми, аниқроғи, кўзлари ва қошларига эътибор беришади, шунинг учун ҳам Хардига ниқоб орқали ижро этиладиган ролларни беришади (“Зулмат рицари: афсонанинг қайта туғилиши”, “Телба Макс: ғазаб сўқмоғи”, “Дюнкерк” ва ҳ.к.). Негаки актёр кўзлари ва қошлари орқали образни янада яхшироқ очиб бера олади.



    Таъкидлаб ўтиш жоизки, Том Харди ветеран актёр Энтони Хонкинснинг мактабида таҳсил олган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Энг интиқлик билан кутилаётган фильм