19:01 / 27.02.2018
7 966

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон олдида қайси санъаткорлар куйлаши маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон олдида қайси санъаткорлар куйлаши маълум қилинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега биринчи давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг «Дўстлик оқшоми» деб номланган концерт дастури намойиш этилади. Тожик ОАВнинг хабарига кўра, президентлар учун Юлдуз Усмонова куйлайди, деб ёзади Sputnik нашри.

Хабарда айтилишича, концерт 9 март куни «Кўҳи Борбад» киноконцерт мажмуасида бўлиб ўтади. Концертда ўзбекистонлик санъаткорлардан шунингдек, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков чиқиш қилади. Тожикистондан Давлатманд Холов, Нигина Амонқулова, опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар саҳнага чиқиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи 9-10 март кунларига мўлжалланган. Ташриф арафасида Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон олдида қайси санъаткорлар куйлаши маълум қилинди