date
views 5 214

АҚШда 2017 йилнинг энг ёмон фильми, сценарийси ва режиссёри аниқланди

АҚШда 2017 йилнинг энг ёмон фильми, сценарийси ва режиссёри аниқланди
АҚШда «Олтин Малина» мукофоти совриндорлари аниқланди, деб ёзади «Daryo».

2017 йилнинг энг ёмон фильми деб «Эможи фильм» топилди. Шунингдек, ушбу фильм сценарийси йилнинг энг ёмон сценарийси, режиссёри Тони Леондис эса йилнинг энг ёмон режиссёри бўлди.

«Йилнинг энг ёмон фильми» номига «Трансформерлар:сўнгги рицар», «50 тусга тўқроқ», «Мумия» ва «Малибу қутқарувчилари» фильмлари даъвогарлик қилган.

«Мумия» фильмидаги ижроси учун Том Круз йилнинг энг ёмон актёри деб топилди.

«Медеянинг хэллоуини 2» картинасида аёл образини яратган актёр Тайлер Перри йилнинг энг ёмон актрисаси бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » АҚШда 2017 йилнинг энг ёмон фильми, сценарийси ва режиссёри аниқланди