
Самимий, дилкаш ва Аллоҳ юқтирган истеъдод эгаси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо САФАРОВ “Даракчи” газетасининг "Учрашув” лойиҳасида меҳмон бўлиб, ўзини қийнаган айрим масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.
— “Халқ артистлари” клуби фаолият юритяпти. Ўзбекистон халқ хофизи сифатида сиз ҳам бу клубга аъзомисиз?
— Йўқ! Шу кунгача бундай таклиф билан менга мурожаат қилишмади. “Халқ артистлари” деб номлангани учун халқ ҳофизларини жалб қилмаган кўринади. Ваҳоланки, Ўзбекистондаги 14 нафар Ўзбекистон халқ ҳофизи унвонини олганлар ҳам бу клубга аъзо бўлиб, ўз фикрларини айтишга ҳақли.
— Хафа бўлган кўринасиз...
— Рости, кўнглим оғриди. Чунки Ўзбекистон халқ ҳофизларининг ҳурмати ва мақоми ҳам баланд ҳисболанади. Буни ҳам эътиборга олишса, ёмон бўлмасди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар