«Ўзбек йигитлари учун биринчи ўринда Ватан, иккинчи ўринда ота-она, учинчи ўринда севги-муҳаббат».
Бу сўзлар «Ҳиндистонлик келин» комедиясидан, деб ёзади ЎзА нашри.
Бухоро вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирилган мазкур комедия томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Асосий мавзуси меҳр-муҳаббат, вафо-садоқат, инсонпарварлик, гуманизм бўлган «Ҳиндистонлик келин» кулгили саҳналари, ичакузди ҳангомалари, персонажларнинг ранг-баранглиги билан ўзига хослик касб этди. Комедияда асосий ролларни Азиз Бўронов, Фирангиз Аджалова, Раҳим Эргашев ва бошқалар ижро этишди.
Спектакль сўнгида «Ҳиндистонлик келин» комедияси режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон, театрнинг абадий маслаҳатчиси Моҳигул Назарова, асар муаллифи Анвар Намозов ва бошқалар сўзга чиқиб, бугунги кунда халқнинг театр томон ошиқаётганидан, бунга сабаб саҳналарда мазмун ва қамрови кенг асарлар қўйилаётгани ва оддий одамлар ҳаёти акс эттирилаётганида, дея фикр билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди