«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)

«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)
Остона шаҳрида "Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йили" дастури доирасида фаол тадбирлар кетма-кетлиги давом этмоқда, деб хабар беради Кун нашри.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг хабар беришича, Остона шаҳридаги "Хан Шатир" савдо-кўнгилочар марказида Қозоғистон-Ўзбекистон Туристик форуми доирасида "Буюк Ипак йўли" брендига бағишланган флеш-моб бўлиб ўтди.
«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)
Фото:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
«Андижон полкаси» Остонада: «Буюк Ипак йўли» брендига аталган флешмоб (видео)
Фото:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Флеш-мобда икки мамлакатнинг 50 нафар талаба ва кўнгиллилари иштирок этишди. Улар маҳаллий вақт билан соат 14:00да "Хан Шатир" савдо-кўнгилочар маркази атриумида тўпланишди ва қозоқ ҳамда ўзбек миллий рақслари - "Қара Жорға" ва "Андижон полкаси" рақсларини намойиш қилишди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар