Актёр Алишер Узоқов, журналист Садокат Аллаберганова билан бўлган суҳбатда турк сериали “Севги изтироби” ҳақида сўзлади.
— “Севги изтироби” сериалини овозлаштиришни ўз зиммангизга олгандингиз. Бироқ эфирдан олинди...
— Бу жараённи бошдан кечириш жуда қийин кечяпти. Сериалнинг 2-фаслини жудаям овозлаштиргим келяпти. Мақсадим дубляж соҳасини ривожлантириш эди. Телетомошабинларга ҳам сериал дубляжи манзур келаётганди. “Дубляжда янгилик бўлар”, деб ўйлаб ўтирмай, таъқиқ қўйишди. Бу кетишда санъатни йиғиштириб, ғишт ташийман.
Ё Алишер Навоий, ё Шукур Бурхонов даврида ёки бир неча асрдан кейин туғилишим керак эди... Моддий манфаатдорлик бор ерда ижод қилолмайман. Касбимни яхши кўрганим учун кўнгил амри билан балиқ сувда сузгандек ишлайман. Бироқ “шу актёрнинг қилаётган ишлари ортидан халқнинг маданияти, маънавияти ошар”, дея тан олиб, қўллаб-қувватлаб, имконият яратишмаяпти. Балки узоқ йиллардан сўнг “яхши актёр эди-да”, деб хотирлаб, тан олишар... Нега санъатнинг ҳар бир йўналишига бош суқиб кўраман, биласизми? Боиси ҳеч бирида мукаммал ижод қиладиган шароит йўқ, атрофимдагиларнинг дарди пул. Моддият, деб яшайверсак ҳақиқий ижодни ким ўйлайди, маънавият нима бўлади?
Сериал маънавиятимизга тўғри келмас экан. Аслида эътирозларни ҳар бирини асоссиз эканини исботлаб бера оламан! Ваҳоланки, мавзуси бир хил бўлган ўзбек сериали ва фильмлари телеканалларда бериляпти-ку. Куни кеча “Оталар сўзи” кўрсатувида намойиш қилинган ўзбек фильмига кўзим тушди. Қаҳрамон қиз ичиб олиб, дискотекада юрибди. Тунда уйига қайтиб, отасига бақиряпти. Бу маънавиятми?
— Сериалнинг 2-фасли эфирга бериладими?
— Ижтимоий тармоқлар орқали ҳам мухлислардан шу саволни эшитаман. Менинг қўлимда ҳеч қандай ваколат йўқ, оддий ижодкорман, холос. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)