17:33 / 29.03.2018
11 036

Жасур Умиров севганини романтик учрашувга қаерга таклиф қилмоқчи?

Жасур Умиров севганини романтик учрашувга қаерга таклиф қилмоқчи?
Санъат оламида фаол ижод қилиб келаётган Жасур Умиров ҳақида ўқиш унинг мухлисларига ҳар доим қизиқ. Ишонамизки, галдаги суҳбатдан ҳам ўзингизга керакли маълумотларни оласиз.

— Қайси бўлиб ўтган ишдан афсусланасиз?
— Аввало, кейин атанг деб қолмаслик учун ўйлаб қадам ташлашга ҳаракат қиламан. Аммо баъзида шошқалоқлигим панд беради-да. Бундан бир неча йил илгари «Кабутарим» қўшиғини клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан суратга олгандик. Ўшанда, Наримон менга устоздек бўлиб қолган Анвар Санаевни клипга чақирган. Менга бу таклифни айтганида бироз иккиланган бўлсам ҳам, негадир рози бўлганман. Тайёр клипни кўргач эса биринчи навбатда ўзим бироз уялиб қолганман. Тўғриси, Анвар ака ҳам хафа бўлганлар. Ана шу ишимдан бугун афсусдаман.

— Ота-онангизни қайси илтимосларини шу кунгача бажара олмаяпсиз?
— Улар менга «Уйга эртароқ кел», деб кўп танбеҳ беришади. Лекин соҳамизни ўзингиз яхши биласиз, гоҳида тонгача ҳам ижод қилишимизга тўғри келади. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳеч бу айтганларини бажара олмаяпман.

— Ўзбекистон давлат Консерваториясида таълим олганингизда қайси фанни умуман ёқтирмасдингиз?
— Рақсга тушишни ёқтирмаганим учун «Саҳна рақси» дарсига киришни хоҳламасдим.

— Қайси фан ўқитувчисидан кўпроқ танбеҳ эшитгансиз?
— Деярли барча домлаларим дарсларга келмаганим учун мени уришарди. Бунга одатланиб қолгандим (кулади). Лекин бу мен томонимдан йўл қўйилган катта хатолигини англаганман.

— Келажакда турмуш ўртоқ танлаётганда нималарга аҳамият берасиз?
— Биринчи ўринда менгача бирор йигит билан гаплашмаган бўлиши шарт. Иккинчидан, албатта, бир кўришда унга ошиқ бўлишим керак. Учинчидан эса мени ва касбимни тушунишини истардим.

— Жасур, кўпроқ ошиқлик бобида кўпроқ Фарҳодга ўхшайдими ёки Отеллога?
— Мен рашк борасида Отеллодан ҳам ўтиб тушаман. Тан олиб олдиндан айтиб қўя қолай, оддий қараш ёки яримта сўзнинг ўзи рашкимни келтиради. Бўлажак турмуш ўртоғим шунга тайёр бўлиши шарт!

— Самарқанднинг қайси удумини яхши кўрасиз?
— Келинни олов атрофида айлантириб, кейин уйга олиб кириб кетишлари ёқади. Ўзим ҳам шуни анъанага риоя этаман, деб ният қилганман.

— Чиройли гуллари бор боғ, денгиз соҳили ёки замонавий ресторан. Сизнингча, романтик учрашув учун энг чиройли жой саналганлардан қай бири?

— Албатта, денгиз соҳили. Насиб қилса, оилали бўлгач, турмуш ўртоғимни мовий денгиз бўйида сайр қилдираман.

— Севган инсонингизга нимани умуман совға қилмайсиз?
— Гул! Негадир, менга гуллар ёқмайди. Менимча, гулдан бошқа жуда кўп ноодатий совғалар бор.
АЛИЯ тайёрлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жасур Умиров севганини романтик учрашувга қаерга таклиф қилмоқчи?