21:45 / 02.04.2018
13 081

34 кун кутилган “Ҳижрон” ёҳуд Ситора ва Али нега "кал" бўлишди? (фото, видео)

34 кун кутилган “Ҳижрон” ёҳуд Ситора ва Али нега "кал" бўлишди? (фото, видео)
“Ҳижрон” деб номланган видео клип ҳақида хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қуйидагича изоҳ қолдирган.

“Ушбу видео клип ижодимда туб бурилиш бўлди. Шу вақтгача бирорта клипимизни премьерасига 34 кунлик катта меҳнат сарфламаган эдик. Дўстим, актёр ва хонанда Али Отажоновга ҳамда актриса Ситора Алимжоновага кучли драматик ижролари учун миннатдорчилик билдираман. Улар унча-мунча актёр ва актриса кўнмайдиган шартларимизга кўниб, клипимизда рол ижро қилишди. “Ҳижрон” деб номланган видео клипимиздаги дард, синов, айрилиқ бир овоздан айтганда “Ҳижрон” ҳеч кимнинг бошига тушмасин”.
Хонанданинг янги клипида икки севишганнинг учрашуви, бахтли кунлари ва хиёнат сабаб ҳижрони акс эттирилган таъсирчан воқеалар ривожини кўриш мумкин. Ижодкорларнинг компьютер технологиясидан самарали фойдаланганини ҳам сезиш қийин эмас. Бош рол ижрочиларининг ташқи кўриниши шу қадар ўзгариб кетганки, улар бу қиёфада экранга чиқишга журъати етганига қойил қолмасдан илож йўқ.

Қуйидаги ҳаволада клипни тўлиқ томоша қилиб, бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. Видеога >>>ҲАВОЛА
Эслатиб ўтамиз, клип режиссёр Суннат Номозов томонидан суратга олинган. Продюсер — Ёқубжон Остонов.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 34 кун кутилган “Ҳижрон” ёҳуд Ситора ва Али нега "кал" бўлишди? (фото, видео)