
Аввалроқ, хонанда Отабек Муталхўжаев ва актриса Муқаддас Саъдуллаеваларнинг биргаликда тушган “интрига”га бой суратлари ва уларга ижтимоий тармоқда ёзилган изоҳлар ҳақида ёзган эдик...

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида хонанданинг продюссери биз билан боғланди. "Аслида икки ижодкор, Отабекнинг янги қўшиғига суратга олинаётган клип учун махсус фотосессия қилишганди" дейди Феруза Нодирова.

Маълумот ўрнида, қўшиқ — “Айт тун” деб номланиб, Сардор Қорахўжаев сўзи ва мусиқасига ёзилган.

Шунингдек, Отабек Муталхўжаев уйғур халқ қўшиғи "Гулойим"ни янгича талқинда ижро этишни режалаштиряпти. Ремикс тарзидаги таронага ҳам тез кунда клип суратга олинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар