Хабарингиз бор, “SCORPION” фильмининг суратга олиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Айни кунларда ижодий гуруҳ Марокашда ишлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “SCORPION”да бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади.
Фильмда кино соҳасига алоқадор бўлмаган бирорта мутахассис фаолият олиб бормаяпти. Юртимиз кинематографиясида етишмаётган мутахассислар хорижий мамлакатлардан таклиф этилди.
Шунингдек, картинанинг суратга олиш майдонида актёрлар овози “тоза” ҳолда ёзилмоқда, яъни бугунги фильмлардан фарқли ўлароқ у қайта овозлаштирилмайди. Бу эса актёрлардан ҳам ўз ишига ўта жиддий ёндашиш, қаҳрамонининг ҳар бир сўзини тамомила ёдлаш, ҳис қилишни талаб этмоқда.
Россиядан лойиҳа учун юртимизга махсус ташриф буюрган мутахассислар фильм кадрларини суратга олиш майдонининг ўзида хомаки монтаж қилиб боришяпти.
Фильм ижодий ва техник жамоасини — Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германия мутахассислари ташкил этади.
Лойиҳанинг катта шов-шувга сабаб бўлган воқеаси сифатида унда туркиялик машҳур актёр Мурат Йилдирим (ўзбек томошабинларига “Осиё” сериалидаги Демир роли билан яхши таниш)нинг иштирокини қайд этиш мумкин.
“SCORPION”да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда