
Таниқли иллюзионист (кўзбўйлоғич) Дмитрий Поляков 26—27 май ва 1—2 июнь кунлари «Сеҳрли Шарқ» номли шоу дастурни тақдим этади.
Хабар беришларича, шоу Алишер Навоий номли киносарой («Панорома»)да ташкил этилади. «Дастурда ҳайратингизга сабаб бўладиган, сиз ҳали бирор бир саҳнада томоша қилмаган чиқишлар, саҳна кўринишларига бой ўтиши кутиляпти», — дейилади хабарда.
[media=https://youtu.be/e5yIXpLMQ3U]
«MyDay.uz» нашрининг қайд этишича, Дмитрий Поляков «кўплаб лойиҳаларни ташкил этиб, ўзи ҳам бошқа лойиҳаларда қатнашадиган, ўз сеҳри билан исталган ёш вакилини ҳайратга сола биладиган» Тошкентнинг ягона фокусчисидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар