14:27 / 25.04.2018
11 632

Юлдуз Усмонованинг янги видеосини кўрдингизми? (фото, видео)

Юлдуз Усмонованинг янги видеосини кўрдингизми? (фото, видео)
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни кунда қизғин ижод палласида...

У яқиндагига “Тут қўлимдан” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. У трек ва сюжет йўналишидаги клип — романтик ва таъсирчан воқеалар устида қурилган.


Унда бош қаҳрамонлар ролини Риҳситилла Абдуллаев ва Дилноза Кубаевалар ижро этишган.








Режиссёр Жонрид Сагдиев тасвирчи Ҳожиакбар Ҳожиев.

“Тут қўлимдан”нинг премьераси тез кунларда бўлиб ўтади.

Дарвоқе, куни кеча эл суйган хонанда Хоразм вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар билан бўлган суҳбат ва жонли ижроси тасвирланган лавҳалар интернет тармоғида жуда тез оммалашди.

Уни сизга ҳам илиндик. Мазкур лавҳаларни ушбу ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Шунингдек, хонанда ҳақида яна бир маълумот. Ўзбекистон халқ артисти ёз ойида Ўзбекистон бўйлаб гастроль сафарига отланган. У баҳор ойида ўтган "Сен ва мен учун" деб номланган концерт дастури билан юртимизни саёҳат қилиб чиқади. Аниқроғи, концерт дастури 12 июль Нукус шаҳридаги "Турон" ўйингоҳи, 13 июль Бухоро шаҳридаги "Бухоро арена" ўйингоҳи, 14 июль Навоий шаҳридаги "Ёшлик" ўйингоҳи, 15 июль Самарқанд шаҳридаги "Динамо" ўйингоҳи, 16 июль Қарши шаҳридаги "Насаф" ўйингоҳи, 17 июль Жиззах шаҳридаги "Суғдиёна" ўйингоҳи, 20 июль Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" ўйингоҳи, 21 июль Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳи, 22 июль Наманган шаҳридаги "Навбаҳор" ўйингоҳи, 23 июль Бекобод шаҳридаги "Металлург" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг янги видеосини кўрдингизми? (фото, видео)