21:30 / 11.05.2018
11 343

Ҳужжатсиз тўйларга чиқаётган «артистлар» руйхати билан танишинг

Ҳужжатсиз тўйларга чиқаётган «артистлар» руйхати билан танишинг
Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 га яқин ноқонуний концерт-томоша фаолияти, яъни расмий ҳужжатларсиз сухандонлик, раққосалик, хонандалик ва созандалик билан шуғулланиб келаётган фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Масалан, Хива шаҳрида Муҳаббат Камолова, Урганч туманидан Умида Собирова, Умида Абдуллаева ҳамда Қўшкўпир туманида Шаҳло Жонибекова махсус лицензиясиз, тўйларда келишилган сумма асосида раққосалик билан шуғулланаётгани аниқланди.

Шунингдек, тўй ва тантаналарда ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз сухандонлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган гурланлик Ўмарбай Аллаберганов ва хивалик Фаррух Абдуллаевнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳудудий давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Хива шаҳрида Темур Давлатназаров, Бекзод Рўзметов, Урганч туманида Дилшод Абаев, Шихназар Исмоилов, Дилмурод Эшёзов, Хонқа туманидан Мансур Салаев, Ғолиб Очилов ҳамда қўшкўпирлик Сарварбек Раҳмоновнинг тўй ва тантаналарда лицензиясиз ноқонуний равишда хонандалик, созандалик, доиракашлик ҳамда овоз кучайтиргич ходими сифатида пуллик хизмат кўрсатиб, ноқонуний даромад топаётганликлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу фуқароларнинг фаолиятларини қонунийлаштиришда тегишли кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳужжатсиз тўйларга чиқаётган «артистлар» руйхати билан танишинг