
Матбуотчилар актриса Ҳазал Филиз Кучуккесени тирбандликда учратиб қолишди. Актриса шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берди.
Ҳазал Филиз Кучуккесе яқинда эри Туан Тунал билан ажрашди. Актриса Арнавуткўй туманида тирбандликда турганда, фотокамераларга нишон бўлди. Мухбирлар ундан сериаллардаги фаолияти ҳақида сўрашди, Филиз фильмлардан тушаётган таклифларни ўйлаб кўраётганини айтди. Унга шахсий ҳаёти ҳақида ҳам савол беришди. “Мен турмушга чиқмасликка қарор қилмадим. Ҳозирча ҳаётимда ҳеч ким йўқ, аммо муҳаббат учун қалбим эшиклари доим очиқ. Мен ҳеч қачон муҳаббат учун қалбим эшикларини ёпмаганман”, — деди актриса.
Севара АЗИЗ тайёрлади.
Манба: Tasvir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар