07:02 / 28.05.2018
10 000

“Севги изтироби”: Амир Зайнабни ўғирлаш ниятида

“Севги изтироби”: Амир Зайнабни ўғирлаш ниятида
Видеода Ўзаннинг бўғиб ўлдирилишини кўрган Ниҳон кичкина қор парчасидан пўртанага айланади. Ҳеч ким унинг ғазабига қарши туролмайди.

Камол ва Ниҳон ўртасида низо туғдириш учун Зайнабдан фойдаланган Амир Зайнабни кулфатда қолдирмайди. У Зайнабни қочириш операциясини ҳам бошлаб қўйган.

Камол кўрган суратларидан кейин ҳам синглисининг бегуноҳлигига ишонади, ҳатто буни исботлашнинг йўлини топади.

Камол ва Ниҳон ўртасида Амир режалаштирган учрашув бўлиб ўтади. Бироқ Амир ва Асунинг режасига қарши ўлароқ, барча тўсиқларга қарамай, Ниҳон билан Камолнинг муҳаббати тугамайди.

Ниҳон Ўзаннинг қотиллиги бўйича айбдорни топгани боис, қотилни излаш ишини давом эттиради. Ториқ Зайнаб фош бўлгандан сўнг ўзи ҳам фош бўлишидан қўрқиб, азобда қолади. Ториқ қурбон бўлишини билмайди ва ўзи англамаган ҳолда Асунинг тузоғига тушади.

Амир ўзидан ҳомиладор бўлган Зайнабни ўғирлаб кетиш ниятида. Чунки ҳеч бир Кўзжуўғли қамоқда қолиши керак эмас, ҳатто ҳали туғилмаган бўлса ҳам. Бироқ Асу Амирнинг бу фикрини ёқламайди.

Асу Ниҳонга Зайнабни топишнинг барча йўлларига ишора қилгач, Камолга рўпара келади. Уни ҳаётидаги энг оғир дақиқалар кутмоқда.

Ниҳон Зайнабни яширинган жойида топгач, унутилмас юзма-юз учрашув бўлади. Бироқ Ниҳон ўзи учун кутилмаган нафрат ва шафқатдан бирини танлашга мажбур бўлади.

Ўйинда янги исм ошкор бўлгач, Зайнаб учун ўйин тамом бўлади. Кутилмаган бу исм ҳамманинг тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин.

Зайнабга ким ўқ узди?

Зайнабнинг яраланиши Ниҳон ва Камол учун янги синов бўлади. Оилавий муносабатлар муҳаббатдан устун бўлиши мумкинми? Камол Зайнабнинг ҳаётини асраб қолишга уринаркан, Ниҳон, қанчалик оғир бўлмасин, айби учун жавоб беришга қарор қилади.

Ториқ Зайнабга ўқ узган одамни излайди. Бунинг учун ҳатто Камолни сиқувга олади.

Амир Ниҳоннинг ҳақиқатни айтишига халал бериш учун қўлидан келганини қилади. Бироқ ўқ камондан отилиб бўлган, ҳатто Амир ҳам бу ерда бирон нима қилишга ожиз.

Ниҳон эса ҳаётидаги энг муҳим қарорни қабул қилиш арафасида. Бир томондан — виждони, иккинчи томондан — онаси. Бу қарор Ниҳон ва Камолнинг севгиси учун энг катта синов.

Ниҳон ҳам Зайнабга, ҳам Камолга тегишли қарорни маълум қилгач, уларнинг севгиси янги босқичга кўтарилади. Ва бу бахтсиз муҳаббат, барча кўнгилсизликларга қарамай, нурли келажак томон йўл олади. Ниҳон ҳеч қачон Камол билан ёруғ келажак қуришдан воз кечмайди.

Ниҳоннинг фалокатга учраши қарши зарба бўлганини англаган Амир хотинининг ҳаётига қасд қилган одамни топиш ҳаракатига тушади. Камол эса Зайнабни оқлаш учун Ўзаннинг ўлдирилиши билан боғлиқ энг муҳим далилларни жамлайди.

Амир ва Камол турли ҳақиқатларга интиларкан, Ниҳон доимгидек Камолга эргашади. Асу яқинлашиб келаётган хавфни сезади. Ҳаммасини ўз фойдасига ҳал қилиш учун унинг вақти кам.

Камол ва Ниҳон барча синовларни айланиб ўтиб, оғир йўлдаги ҳар бир саволга жавоб топишга қатъий аҳд қилган.

Асу Амирнинг қўлига тушди

Ниҳон ва Камол ўртасида ҳақиқатни яшириб турган девор Ториқ учун бир имкон бўлади. Бироқ Камол юз берган воқеа қаршисида таслим бўлмоқчи эмас. У Ўзаннинг ўлдирилиши билан боғлиқ бор ҳақиқат юзага чиқмагунча қотилга олиб борадиган йўлнинг охиригача юриб боради.

Ниҳон билан юз берган фалокат излари Асуга олиб боради. Бу вазият Амир ва Асуни бир-бирига қарши қўяди.

Камол ва Амирнинг уруши янада кучаяди.

Камол Гуржанга етиш учун режа тайёрлайди. Бу йўлда у Асу билан юзма-юз қолади. Камолнинг режасини кузатаётган Ниҳон учун дақиқалар соатдай ўтади ва режага аралашишга қарор қилади.

Тўфон билан бирга Амирнинг қўлига тушадиган Асуга мўъжиза керак. Асу учун Ниҳоннинг фалокати билан боғлиқ маълумотлар мўъжизага айланади.

Гуржанга яқинлашиб, “Ўзаннинг ўлими” деб аталган эшикни ёпишга уринаётган Камол яна Амирга дуч келади. Бироқ ҳақиқат юзага чиқиши учун бу етарли эмас.

Асу учун ҳамма ўйинлар тугаб, ҳамма эшиклар ёпилади. Бундан кейингги йўл эса ё ўлим, ё қамоқ…

Манба: Tasvir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Севги изтироби”: Амир Зайнабни ўғирлаш ниятида