18:03 / 30.05.2018
4 583

Санкт-Петербургда Бухоро амирининг қимматбаҳо зарбоф тўни намойиш этилади

Санкт-Петербургда Бухоро амирининг қимматбаҳо зарбоф тўни намойиш этилади
Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган иккинчи халқаро конгресс кунларида Динлар тарихи давлат музейида мутахассисларнинг фикрига кўра, Бухоро амири Саййид Абдулаҳадхонга тегишли деб ҳисобланаётган ноёб зарбоф тўн намойиш этилади. Қизил бахмалдан тикилган ушбу либос қимматбаҳо олтин кашталар билан безатилган.

Музей раҳбарларининг таъкидлашларича, Ўзбекистонга бағишланган “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси коллекциялари аввало махсус тадқиқот мавзулари ҳисобланади. Динлар тарихи давлат музейининг унчалик катта бўлмаган, лекин турли-туман коллекциялари ўзида антик даврдан то бугунги кунгача бўлган катта даврни акс эттиради. Тўпламдан Термиз ва Самарқанддан топилган тарихий манзилгоҳлар Қоратепа (II – IV асрлар), Афросиёб ва Тали-Барзу (II – IV асрлар)га тегишли ноёб топилмалар, бухоро-яҳудий тўпламларига оид қимматбаҳо коллекциялар ва XIX – XX асрларда Ўзбекистон аҳолисининг турмуш тарзини ва маданиятини ифодаловчи намуналар ўрин олган. Бундан ташқари, тўпламга россиялик рассомларнинг Ўзбукистон билан боғлиқ асарлари, ҳужжатли материаллар, шу жумладан, С. Дудиннинг этнографик эскизлари, Бухоро амири Саййид Абдулаҳадхон маблағлари асосида қурилган Санкт-Петербург жоме масжиди тарихига оид буюмлар киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Санкт-Петербургда Бухоро амирининг қимматбаҳо зарбоф тўни намойиш этилади