date
views 5 637

Манзура ва Терлан Новхани видеоклип устида ишламоқда (видео)

Манзура ва Терлан Новхани видеоклип устида ишламоқда (видео)
Маълумки, хушовоз хонанда Манзура Озарбайжонлик ҳамкасби Терлан Новхани билан иккинчи дуэтини тақдим қилган эди. Ижодкорлар "Ayri dunyala" қўшиғи учун видеоклип тасвирга туширишмоқда.

Суратга олиш ишлари Озарбайжонда бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда хонанда инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Клип режиссёри Наил Наибоғлу. Яқин кунларда намойиш этилиши режалаштирилган клипда Манзура ўзгача образларда намоён бўлган.

Суратга олиш ишларининг бир қисми Каспий денгизи соҳилларида бўлиб ўтди.

Уларнинг илк дуэти — "Хиёнат қилмадим" қўшиғи ҳар икки давлатдаги мухлислар орасида оммалашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Манзура ва Терлан Новхани видеоклип устида ишламоқда (видео)