date
views 11 224

Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди
Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 81 ёшида оламдан ўтди.

Таҳририятимиз ва мухлислар номидан санъаткорнинг оила аъзоларига таъзия билдирамиз.

Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Шарипов Ҳусан Ортиқович 1937 йилнинг 27 июлида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1963 йилда Островский номидаги Тошкент Давлат Санъат ва Маданият институтининг мусиқали драма актёрлиги факультетини тамомлаган.

1988-йил Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.

1991-йил Халқ артисти унвонига эга бўлди.

1999-йил «Меҳнат Шуҳрати» ордени топширилди.

Актёр кўплаб фильмларда роль ижро этган:

1982-йил-Суюнчи

1984-йил-Водиллик Келин

1985-йил-Келинлар қозғолони

1986-йил-Майсаранинг ишлари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди