23:13 / 09.07.2018
7 856

Манзуранинг оиласида оғир жудолик (фото)

Манзуранинг оиласида оғир жудолик (фото)
Кеча, 8 июль куни хонанда Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев вафот этди, деб хабар беради Даракчи нашри.

Эслатиб ўтамиз, Муборак Йўлдошев ўзбек миллий рангтасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган, бебаҳо дурдона асарлар муаллифидир.

Асарларида Ватанимизнинг бой тарихи, буюк шахсларини жўшқин тараннум этган, халқ достонлари қаҳрамонларини меҳр-муҳаббат билан ифодалаган, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга ёрқин декорациялар яратган, кўп йиллар давомида талабаларга тасвирий санъат сабоқларидан дарс берган мусаввиримиз меҳнати давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвонига сазовор бўлган.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз таъзиямизни билдирамиз.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Манзуранинг оиласида оғир жудолик (фото)