10:27 / 13.07.2018
9 107

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун…

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун…
ҲУСН
Кўрдим, кўриб қолдим унинг гул юзин,
Дилимда улғайди ғалати вулқон.
Одамнинг кўзига санчилган ҳусн
Кошкийди юракдан оқизмаса қон.

Жуда ҳам қийналиб кетди бу жоним,
Кошки ҳаммасини унута олсам.
Кошки ўтиб кетса телба шу оним,
Ўзимни ўзига танита олсам.

Ўтиб бораётир аламли кунлар,
Дудуқ дил айтолмас энг муҳим сўзни –
Бошқа гул нигоҳлар ранжимасинлар,
Кўз фақат кўраркан санчилган юзни.

ИҚРОР
Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Бекор гап, Мажнунга ўхшадим сен деб.
Юрагим ичида пишқирди тўлқин,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

Ўликди, бир лаҳза жон қилди севги,
Лаҳзаю абадий он қилди севги.
Юракка ботириб қон қилди севги,
Мен шу тиғ — қаламда яшадим сен деб.

Дардларга қоришиқ сой оқди менга.
Тунлари олталаш ой боқди менга,
Орзу гиламида жой йўқди менга…
Воҳ, қонли гиламда яшадим сен деб.

Мағлубман ва лекин ўчим бўлмади,
Сенга сендан бошқа ечим бўлмади.
Кўзларим кулдию ичим кулмади,
Мен буткул аламда яшадим сен деб.

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Мен асли оламда яшадим сен деб.
Хайрулла Ҳамидов

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » … Мени унутибсиз, дединг тунов кун…