22:02 / 24.07.2018
43 704

Диана Ягафарова билан эксклюзив суҳбат: «Мен ўтган кунимдан миннатдорман!..»(фото)

Диана Ягафарова билан эксклюзив суҳбат: «Мен ўтган кунимдан миннатдорман!..»(фото)
«Супер келинчак» фильми орқали халққа танилган Диана Ягафарова кўпчиликнинг қалбидан жой олган эди. Актриса телеэкранда порлай бошлагандан сўнг уни танимаган одам қолмади, десак муболаға бўлмаса керак. Аммо омаднинг юқори чўққисига чиқа бошлаган актриса барчасини тарк этишга қарор қилди. Севимли инсонидан оила қуришдек жиддий таклифни олган актриса, бу таклифни қабул қилди ва ўзини оилага бағишлади. Мана, салкам 10 йилдирки, Диана ва Мурод Юнусхўжаевлар бахтиёр оилалар қаторида бирга яшаб келишмоқда. Уларнинг турмуш қуришгани ҳақидаги хабар тарқалганига ҳам кўп бўлгани йўқ. Диана ва Мурод икки ўғилни вояга етказишаётгани ҳамда келажакдаги мақсадлари ҳақида қуйида айтиб беришди.

Кўпчилик, Диана Ягафарова шоу-бизнесдан кетганига деярли битта сабабни келтиради. Актрисанинг режиссёр билан алоқалари туфайли анча-мунча гап-сўз тарқалгани ҳам рост. Хўш, Диана Ягафарова кино оламини тарк этишига чиндан миш-мишлар сабаб бўлдими?

Эслатиб ўтамиз, Диана ижросидаги «Супер келинчак» (2008) «Ташландиқ» (2008) «Зирапча» (2009) фильмлари томошабинлар томонидан анча илиқ кутиб олинган эди.

— Диана, мана, 10 йилдирки, сиз ҳақингизда ҳеч қандай хабар эшитмадик. Сизнинг йўқолиб қолишингиз нима билан боғлиқ, ойдинлик кирита оласизми?

— Ҳаётимнинг ўтган йиллари давомида қарор қабул қилишимга тўғри келди. Менинг Ўзбекистондаги актрисалик карьерам ўз чўққисига чиққач, мен яна-да юқорироқ марраларни, саҳналарни забт этишни истадим ва шу вақт мобайнида севимли инсоним — турмуш ўртоғимни учратдим. Олдимда икки йўл турарди: четга чиқиб, актрисалик фаолиятимни давом эттириш ёки ўзимни оилага бахш этиш. Мен учун барча аёллар сингари йўл кундай равшан эди ва мен ўз оиламни барпо этиб, меҳрибон она ҳамда севимли рафиқа бўлишни танладим.

— Шунча вақтдан буён нималар билан шуғулландингиз? Ўзингиз учун қандайдир машғулот топгандирсиз?..

— Менинг бутун бошли ҳаётим — санъат ва мен шу пайтгача нима билан шуғулланган бўлсам, ҳаммаси санъат билан ўзаро чамбарчас. Мен «3Дс Мах» дастуридаги дизайнер интерьер курсини тамомладим. Айни шу дам, танлаган йўналишимда собитқадам туришим, ўша муҳитни чуқурроқ ҳис этишим учун архитектура институтида ўқишим кераклигини тушуниб етдим. Лекин эрим иккимиз узоқ вақт кутган бахт, яъни ҳомиладор эканимни билгач, ўқиш борасидаги қароримни бироз ортга сурдим. Шу билан биринчи фарзандим Темур дунёга келди. Икки йилдан кейин эса иккинчи ўғлим Амирсаид туғилди. Ҳомиладорлик таътили пайтида ҳам нималардир қилишга уриниб кўрдим. Соч турмаклашга доим қизиққаним боис, бу йўналишда ҳам ўзимни синадим. Лекин барча бошлаган янги ишларим олдида «аммо» деган қўшимча ҳам турарди. Мудом менга нимадир етишмасди.

— Демак, сиз шунча пайт ўзлигингизни ҳам қидирибсиз-да?

— Очиғини айтсам, ўзлигимни топиш осон бўлмади. Чунки қандайдир даврда мен бу мен эканимни тан олишни истамадим. Мени танийдиган одамлардан қочишга уриндим. Кўча-кўйда юрганимда ҳам мендан «Сиз «Супер келинчак» киносида роль ижро этган актриса эмасмисиз?» деб сўраб қолишар, мен эса бундай фильм ҳақида энди эшитаётганимни ва у актриса мен эмаслигимни айтардим. Ўзимни ноқулай ҳис этишим етарлича узоқ муддатга чўзилди, лекин айтишганидек, вақт ҳамма нарсага даво. Ажойиб кунларнинг бирида менга яна «Сиздан бир нарса сўрасам бўладими?» дея мурожаат қилишди. Мен эса «Ҳа, бу мен!» дея жавоб бера олдим ва англадимки, ўтмиш бу ўтмиш, бари ортда қолди.

— Оилавий ҳаётингиз ҳақида гапириб беринг…

— Қисқача қилиб айтадиган бўлсам — менинг омадим келди! «Супер келинчак» образимдаги талқин ўз-ўзидан реал ҳаётга ҳам кўчди, дейишим мумкин. Фильмдаги жуда кўп ҳолатларга ўз шахсий ҳаётимда ҳам дуч келдим.

— Эрингиз билан танишувингиз қандай кечган?

— Биз дўстлар даврасида, Янги йил байрамидан сўнг ресторанда танишиб қолганмиз. Мурод менга уйланмоқчи эканини танишувимизга ҳеч қанча бўлмай айтди. Айтишганидек, тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Ҳеч қанча вақт ўтмай биз оила қурдик ва мана, салкам ўн йилдирки, биргамиз, икки фарзандни тарбиялаб келаётган бахтли оилалардан биримиз.

— Муносабатларингиз ниманинг асосига қурилган, деб ҳисоблайсиз?

— Бизнинг турмушимизга анча йил бўлди ва ҳар сафар биз бир-биримиз учун яратилганимизни ҳис этамиз. Масъулият ҳисси ошди, аниқроғи, икки маротабалаб. Энг муҳими, бизнинг оила ишонч ва ҳурмат асосида бунёд этилган.

— Сизлар қандай ота-онасиз? Санъат оламига ўғилларингиз ҳам киришини истармидингиз?

— Биринчи навбатда, биз аввало, ўзимизни тарбия қиламиз, болалар эса биздан ўрнак олишади. Биз тарбия жараёнида қаттиққўл ва меҳрибон милиция ходимларидек ўзимизни тутишга ҳаракат қиламиз. Болаларнинг санъат билан боғлиқ қизиқшларини қўллаб-қуватлаймиз.

— Диана, очиғини айтинг, саҳнани соғиндингизми?

— Соғиндим! Ва бошқа соғиниш ниятида эмасман. Ўзимни англаш мобайнида шуни тушуниб етдимки, мен учун ҳеч қайси машғулот саҳнанинг ўрнини боса олмас экан.

СИЗГА БИР СИРНИ АЙТСАМ, БУ ЙИЛ МЕНИНГ ҚАЙТИШ ЙИЛИМ БЎЛАДИ!

— Мурод, сиз бунга қандай қарайсиз?

— Бу борада менинг туйғуларим, хотиржам. Албатта, ўтган ўн йил давомида, Диана доим ёнимда бўлишига кўникдим: болалар тарбияси, уйдаги осойишталик деганларидек. Киномотография эса доимий бандликни талаб этади: суратга олиш жараёнлари, репетиция ва ҳоказо. Лекин шуни айтишим керакки, Диана ниҳоятда санъатсевар одам. Унинг бу қарорига қаршилик қилиш, иқтидорини чеклаш бу уни бўғиш бўлади, холос. Шу сабабдан, мен унинг ушбу қарорига қарши эмасман. Аксинча, уни қўллаб-қувватлайман, янги қадамлар ташлашида ёрдамчи бўламан.

— Диана, сиз ўзингизнинг қайтишингиздан нималарни кутяпсиз?

— Ўтган ўн йил мени жуда ҳам ўзгартирди. Ҳозир мен янгидан-янги туйғу ва ҳаяжон билан тўлиб-тошганман. Бу ерда менинг она эканлигим ҳам катта аҳамият касб этса керак. Мен эндиликда бу дунёга, энг қадрдон ҳимоячиларим нигоҳи ила қараяпман ва томошабинларга ҳам етказмоқчи бўлган нимадирлар бор менда. Мақсадим, кейинги йил бўлиб ўтадиган «Канн» фестивалида мамлакатимнинг юзи сифатида қатнашиш. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон ҳам энди бу борада ўз номзодини қўйиши мумкин. Бизнинг киномотографиямиз ҳам ўз ўрнини сифат, асл санъат даражасида топишга уринаётгани мени жуда қувонтирмоқда.

— Агар сизда ўн йил ортга қайтиш имкони бўлганида, ўзингизга қандай муҳим маслаҳат берган бўлардингиз?

— Вақтни ортга қайтариш мумкин бўлган кашфиёт ҳали топилмаган. Менинг наздимда бу ажойиб ҳам. Бу ҳар бир лаҳзанинг қадрига етиш кераклигини ўргатади. Шу сабаб мен ҳеч қандай маслаҳат бермаган бўлардим. Мен ўтган ҳар бир кунимда миннатдорман. Нима бўлишидан қатъи назар — барчаси яхшиликка!

Диана Ягафарова томошабинларни соғинганини алоҳида эътироф этди. Хўш, одамлар-чи? Улар Диананинг катта саҳнага қайтишига қандай қарашмоқда? Биз ижтимоий тармоқлардаги айрим фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«leyla_ucar0529»: «Қайтсин, албатта, одамларнинг гапига эътибор бермасин. Ҳамма хато қилади! Хатосиз фақат Яратган эгам»
* * *
«jxushmatov»: «Мени ўйлантирадиган бир нарса бор: Диананинг икки ўғли улғайса, онаси ҳақида тарқалган шунча гап-сўзга қандай муносабат билдираркин?..»
* * *
«Аzamat Somatov»: «Бу қиз ҳаммамиз учун ўрнак бўлсин. Худо баъзи инсонларнинг гуноҳларини беркитади, баъзиларникини очиб, шарманда қилади. Шундай экан, ҳар бир ишимизни Яратган кўриб турганини унутмайлик!»
* * *
Elyorbek_993: «Экранга чиққан инсон халққа тарбиявий нимадир бериши керак, борини ҳам бузиш учун эмас! Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз, агар чин дилдан санъат учун қайтмоқчи бўлса қайтаверсин, омад»
* * *
zahro19872: «Қайси юз билан қайтади? Жуда қизиқ!»
* * *
jojo_umida1986: «Соғиндик! Унинг киноси ҳозиргача севиб кўрилади. Ғийбатлар қуриб кетсин, қайси инсон хато қилмаган».
«The Mag» журнали асосида Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА тайёрлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Jahongir Bozorov
Jahongir Bozorov 26 марта 2020 22:28
Салом Диана Опа Сзди согиниб Кеттим опажон киноларизди согиниб кеттим опажон Хозр кайси Шахарда Йашйабзиз Кайердалигизди Айтин
Jahongir Bozorov
Jahongir Bozorov 27 марта 2020 17:37
Опажоним агар бу йерда айтолмасангиз +998996736249 номерим Телефон килин Инстаграм Телеграмм Фасебоок Хаммаси бор йозин опа сздиии Жуда жудааа согиндим

опажоннн агар бу йерда айтолмасангиз +998996736249 номерим опа Телеграмм Инстаграм Фасебоок Хаммаси бор Факат йозин сзди согиндим

Опажон сздии Жуда согиндиммм опажоннн илтимос опа хеч булмаса номеризди ташаб йуборин Сзди Жуда Жуда Согиндим худо урсиннн агар опа
Янгиликлар » Маданият » Диана Ягафарова билан эксклюзив суҳбат: «Мен ўтган кунимдан миннатдорман!..»(фото)