13:54 / 25.07.2018
7 746

Юлдуз Усмонованинг Фарғонадаги концертида 10 киши ҳушидан кетди

Юлдуз Усмонованинг Фарғонадаги концертида 10 киши ҳушидан кетди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 22 июль куни Наманган шаҳрида, 23 июль куни Бекобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган концертлари қолдирилган эди. Концерт дастурларининг қолдирилиш сабаблари ҳақида Юлдуз Усмонованинг продюсери Мансур Агалиев журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида гапириб берди.

Юлдуз Усмонованинг бутун республикамиз бўйлаб ўтказилаётган гастрол концерт дастурлари аъло даражада давом этаётган эди. Аммо Сурхондарё вилояти ҳамда Фарғона вилоятида бўлиб ўтган концерт дастурлари вақтида ҳаво жуда ҳам исиб кетиши натижасида нохуш воқеалар юз берди.

Айниқса Фарғона вилоятида ҳавонинг ниҳоятда иссиқлиги сабаб, концерт вақтида 10 га яқин мухлис ҳушидан кетиб қолди. Шундай кўнгилсизликлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида 22 июль куни Наманган шаҳрида, 23 июль куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган концертларни бошқа кунларга қолдирилди.

Наманган вилояти «Навбаҳор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурига 10 мингдан ортиқ билет сотилган экан, кўпчилик билетга куйиб қолдим дея нотўғри тушунчага бормоқда. Биз қолдирилган концерт дастурлари ўрнига 2 сентябрь куни Наманган вилояти «Навбаҳор» стадионида, 3 сентябрь куни Бекобод туманидаги «Металлург» стадионида концерт тақдим этамиз. Ортиқча хавотирга ўрин йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг Фарғонадаги концертида 10 киши ҳушидан кетди