
Давлатимиз раҳбарининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Учта шаҳар” (“Халқ дипломатияси шаҳри”, “Этношаҳар”, “Киношаҳар” ), “101” ва “Қаҳрамонлар” кинофильмлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга доир “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Ҳужжат асосида Тошкент шаҳрида “Киномаҳалла” ҳам пайдо бўлади. У ерда 2021 йилга қадар 238 та махсус бино(таунхаус) бунёд этилади.
Таунхаус – Европа шаҳарлари ва шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда кенг тарқалган ўрта зичликда қурилган кам қаватли турар жой ёки ижтимоий бино бўлиб, бир нечта хоналардан ташкил топади. Одатда таунхауснинг ҳар бир квартирасида кўчага алоҳида чиқиш жойи, баъзан гаражи ва ихчам боғчаси ёки гулзори бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар