
Ўзига хос миллий рақс санъатимизни дунёга кенг тарғиб қилиш ва “АРТ” туризмини янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ташкил этиб келинмоқда.
Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматидан маълум қилишларича жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Хива шаҳри “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида халқаро анжуман яна ўтказилади.
Унда хорижий давлатлардан ҳамда юртимизнинг турли нуқталаридан санъаткорлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этади.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар