«Ўзбекконцерт» қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгашда 18 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқиб, бир қанча камчиликлар топган.
Милена Халилова, Каниза, Отабек Муҳаммадзоҳид, Муниса Ризаева, Алижон Исоқов, Шахрибону Ахтамова, Жавлон Олимов, Пойтахт гуруҳи, Санжар Усмонов Зафар Қурбонбоев, ҳамда хонанда Бехруз Тохиров қўшиқларига тасвирга олинган видеоклипларга Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган баъзи жузъий камчиликларни бартараф этиш хонандаларнинг ўзларига ва клипмейкерларига тушунтирилиб, баъзи кадрлардан воз кечиш, тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берилди.
Манзура Юлдашева ижро этган «Адашдим» қўшиғининг клипдаги айрим тасвирларни тўғрилаш кераклиги тушунтирилиб, ушбу клипни эфирга узатиш рад этилди. Аммо камчиликларни бартараф этгандан сўнг қайта топшириш мумкинлиги маълум қилинди.
Хонанда Бахриддин Зухриддинов ижро этган «Дилозорим» қўшиғига ишланган видеоклип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги, клипдаги охирги қисмидаги диалоглар қўшиққа мос эмаслиги таъкидланиб, рад этилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этилганидан сўнг, Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади