2000 йили Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларида юз берган қонли воқеалар тасвирланган “Ҳаёт” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Уни “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Ватан” киностудиясида режиссёр Ҳилол Насимов суратга олган.
Фильмнинг премьераси аввалида ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар янгради.
Янги киноасар ватан тинчлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мамлакат чегараларида собит турган аскарларнинг қаҳрамонлиги ҳақида. У чегарани бузиб ўтган террорчи гуруҳларга қарши курашиб ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг хотирасига бағишланган.
Премьера олдидан жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган аскарларнинг оила аъзолари саҳнага таклиф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Фильмда Ҳаёт исмли аскар йигит бўлиб, у тўйи кезлари Фарғонадан Тошкентга бошлиқларини тўйга айтмоқчи бўлиб келади, лекин фавқулодда жанг бошланиб қолади ва таътилда бўлишига қарамай Ҳаёт ҳам урушга жалб этилади. Асосий воқеалар шундан кейин бошланади.
“Ҳаёт” фильмини 29 сентябрдан бошлаб барча кинотеатрларда томоша қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

«Ҳаёт» фильми байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

“Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди

“Берлин – Оққўрғон” фильми премьераси қачон бўлиши белгиланди

«Кўк кит» ўйинининг аянчли оқибатларига бағишланган фильмнинг премьераси қачон бўлади?

Тошкентда Дмитрий Дюжев иштирокидаги 11 дақиқалик фильмнинг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

«Ажал жодуси» номли бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди