10:47 / 02.10.2018
7 188

«Ўзбекконцерт» Феруза Жуманиёзова ва Асилбек Нигматовга лицензиясини қайтарди

«Ўзбекконцерт» Феруза Жуманиёзова ва Асилбек Нигматовга лицензиясини қайтарди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Kun» нашри.

Кенгашда жами 13 нафар лицензиятнинг ижод намуналари кўриб чиқилди. Улар ўзлари томонидан тайёрланган ижод намуналарини жонли ижрода кенгаш йиғилишида ижро этишди. Бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилди. «Ўзбекконцерт», шунингдек, хонанда Феруза Жуманиёзова ҳамда Асилбек Нигматовнинг лицензияларини қайтарди.

Йиғилишда санъаткорларга лицензия бериш, концерт-томоша уюштириш учун бир марталик рухсатнома олиш тартибини ўрганишди ва ўзаро тажриба алмашишди.

«Олдин муассасага хонандалар ўз қўшиқларини дискка ёздириб, қўшиқ матнларини илова қилган бўлсалар, эндиликда эса хонандалар «Ўзбекконцерт»га келиб ўз ижод намуналарини ижодий кўмаклашувчи вакиллар таркибидан иборат гуруҳга жонли ижрода куйлаш орқали лицензия олишади» – дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт» Феруза Жуманиёзова ва Асилбек Нигматовга лицензиясини қайтарди