15:10 / 25.10.2018
6 645

Муниса Ризаева беллашувга чорламоқда: Ўзбекистонлик машҳур санъаткорлар болалигида қандай бўлган? (фото)

Муниса Ризаева беллашувга чорламоқда: Ўзбекистонлик машҳур санъаткорлар болалигида қандай бўлган? (фото)
Хонанда Муниса Ризаева болалик суратларини интернетда эълон қилиш билан боғлиқ беллашув бошлади, дея хабар бермоқда «Podrobno.uz».

«Мен болалар суратлари флешмобини йўлга қўймоқдаман ва сизни беллашувга чорлайман», — деб Instagram’да ёзиб қолдирган Муниса Ризаева Нилуфар Усмонова, Райҳон Ғанева, Лола Йўлдошева, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев ва Шоҳруххон каби ҳамкасбларининг аккаунтларини белгилаб чиқди.

Муниса Ризаева ўзининг болалик фотосуратига шундай изоҳ қолдирган: «"Тувак остида" соч турмаклари модаси мен кичкинтойни ҳам четлаб ўтмаган».

Ушбу беллашувда бир қатор ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари қатнашиб улгуришди. Хусусан, Шаҳзода ва Райҳон Ғаниева ўз болалик суратларини Instagram’да эълон қилишди.

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева беллашувга чорламоқда: Ўзбекистонлик машҳур санъаткорлар болалигида қандай бўлган? (фото)