3 028
Арманистондаги МДҲ гўзаллари танловида Ўзбекистондан уч нафар қиз иштирок этмоқда (видео)

Арманистон пойтахти Ереванда 25 октябрь куни «Топ модель МДҲ—2018» гўзаллик танлови бошланади. «Sputnik»нинг хабар беришича, унда собиқ Иттифоқнинг 16 мамлакатидан 30 нафар қиз иштирок этади.
Хабар беришларича, танловда Ўзбекистон номидан Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиева қатнашади.
«Танловдан кўзланган мақсад — жаҳон мода ва кино саноатида МДҲ мамлакатларини муносиб ва юқори даражада намоён эта оладиган қизларни аниқлашдир. Танлов ғолиби таниқли мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклиф олади», — дея маълум қилди ташкилотчилар.
Танлов финали 4 ноябрь куни Арманистон пойтахтидаги Демирчян номидани Спорт-концерт мажмуасида бўлиб ўтади. Ғолиблар нафақат реклама агентликлари, мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклиф олади, балки пул мукофотини ҳам қўлга киритади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Яна бир ўзбекистонлик қиз Miss International гўзаллик танловида қатнашади (фото, видео)

Ўзбекистонлик қиз 48 йил ичида илк марта «Miss Intercontinental» танловида мамлакат номидан иштирок этади

Ўзбекистонлик қиз Олмаотадаги халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлди (фото)

Озарбайжон мода ҳафталиги ўз ниҳоясига етди

Парижда антиқа мода ҳафталиги бошланди

Гўзаллик танловида қирғизистонлик моделнинг Арманистон номидан чиқиши жанжалга сабаб бўлди