07:02 / 29.10.2018
4 152

Қозоғистоннинг “Амре” кинокартинаси Голливуд фильмлари фестивалида ғолиб деб топилди

Қозоғистоннинг “Амре” кинокартинаси Голливуд фильмлари фестивалида ғолиб деб топилди
Қозоғистоннинг “Амре” кинофильми 23-28 октябрь кунлари Лос-Анжелесда бўлиб ўтган “Hollywood Film Festival” номли халқаро фестивалда ғолиб бўлди. Бу ҳақда “Kazinform” ахборот агентлиги нашри хабар берди.

“Дўстлар, бизнинг “Амре” (“Paris Song”) кинокартинамиз “Hollywood Film Festival” фестивалида ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди”, – деб ёзади фильмнинг бош роль ижрочиси Санжар Мади ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Қозоқ классик композитори, қўшиқчи ва актёр Амре Қашаубаев ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур фильм “Қозоқфильм” киностудияси ва “Darplay” компанияси билан биргаликда суратга олинган.

Амре Қашаубаев нафақат Қозоғистон, балки бир нечта Европа давлатларида ҳам машҳур қўшиқчи сифатида тан олинган бўлиб, “Париж ҳафталиги”, “Ле мюзикль” журналларида санъаткор ноёб истеъдод эгаси сифатида эътироф этилган. “Ёғоч оёқ”, “Уч дўст”, “Қўшалоқ барабан”, “Қизил буғдой”, “Ёлғиз арча” номли қозоқ классик асарлари Амре ижросида машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қозоғистоннинг “Амре” кинокартинаси Голливуд фильмлари фестивалида ғолиб деб топилди