19:00 / 01.11.2018
5 532

“Ўзбеккино” миллий агентлиги 60 кунда 10 та фильм премьерасини ўтказади

“Ўзбеккино” миллий агентлиги 60 кунда 10 та фильм премьерасини ўтказади
“Ўзбеккино” миллий агентлиги 2018 йилнинг охиригача 10 та янги фильм премьерасини ўтказади. Шу муносабат билан Алишер Навоий номли киносаройда ўзбек кино ижодкорлари билан учрашув ташкил этилди.

Агентлик буюртмаси асосида суратга олинган, 2018 йилнинг охиригача премьераси бўладиган фильмлар:

1. “Сарвқомат дилбарим” – режиссёр Сарвар Каримов (Ўзбекистон-Қирғизистон);
2. “Иссиқ нон” – режиссёр Умид Ҳамдамов;
3. “Тинчлик ортида" – режиссёр Акбар Бектурдиев;
4. “Берлин – Оққўрғон” – режиссёр Зулфиқор Мусоқов;
5. “Элпарвар” – режиссёр Абдувоҳид Ғаниев;
6. “Саид ва Саида” – режиссёр Нозим Аббосов;
7. “Имом Исо Муҳаммад Термизий” – режиссёр Абдухалил Менгноров;
8. “Шашмақом” – режиссёр Дониёр Шокиров;
9. “Шоду хуррамлик” – (Ўзбекистон-Ҳиндистон, продюсер Дипек Адхираки);
10. “Парвоз” – режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов.

Фильм ижодкорлари янги фильмнинг катта экранлардаги илк намойишидан олдин журналистлар учун ёпиқ намойишлар ўтказишни режалаштиришганини айтиб ўтишди.

Учрашувда суратга олинган 10 та фильмнинг тақдимоти олдидан суҳбат ташкил этилди.

Унда таниқли ва ёш киноижодкорлар, режиссёрлар, киношунослар ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлиги тизимидаги ташкилот раҳбарлари қатнашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбеккино” миллий агентлиги 60 кунда 10 та фильм премьерасини ўтказади