
Франциянинг Париж шаҳрида антиқа мода ҳафталиги ўз ишини бошлади, дея хабар қилмоқда Даракчи нашри.
Коллекциядан жой олган либосларнинг барчаси шоколад ва турли ширинликлар билан безатилган. Подиумда намойиш этилаётган либослар оқ, қора шоколадлар ассамблеясидан иборат. Шоколад мода ҳафталигининг асосчиси Силве Доузнинг айтишича, ушбу шоудан кўзланган мақсад француз қандолатчилигини ҳам дунёга кўрсатишдан иборатдир. 5 кун давом этадиган тадбирда 500 дан ортиқ қандолат корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар