
“ЛитРес” компанияси “Электрон битик” мукофотининг ғолибларини аниқлади. Ушбу мукофот интернетда эълон қилинадиган электрон ва аудио китоблар учун берилади.
Китобхонларнинг берган овозига кўра Олег Холодовнинг “Овоз” романи ва Алексей Ильиннинг “Типратиканнинг сути” асарлари “Электрон битик” мукофотининг ғолиби деб топилди.
“Катта проза” номинациясида “Ботқоқлик” асари учун Татьяна Мастрюкова ва “Буюк Пётр маёғи” асари учун Олег Мушинский совриндор бўлишди.
“Кичик проза” номинациясини "Катта деразали уй" ҳикояси учун Евгения Кретова қўлга киритди. “Аудиокитобларни энг яхши ўқувчи” номинацияси Елена Полонецкаяга насиб этди.
“Электрон битик” танлови ёзувчилар ва китобхонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
Ташкилотчиларнин таъкидлашича, “Мукофотнинг бош мақсади ҳали нашриётлар нашр этмаган рус тилидаги асарларни тарғиб қилиш, шунингдек, интернетда китоб ўқиш ва тинглашни оммалаштиришдир”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар