
Олмаотада бўлиб ўтган “Bastau International Film Festival VI"да "Турон" театр-студияси актрисаси Элмира Раҳимжонова “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ғолиб бўлди.
Фестивалда Ўзбекистон номидан Ботир Абдураҳмонов ҳамда Абдуазим Илҳомжоновлар “Она” номли фильми билан иштирок этишган эди. Фестиваль якунига кўра “Она” фильми бош роль ижрочиси Элмира Раҳимжонова “Энг яхши аёл роли учун” мукофотига лойиқ кўрилди.
Фестивалда Европа, Осиё ва Америкада 2017-2018 йилларда ишлаб чиқилган қисқа метражли бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар қўйилди.
Ушбу фестиваль халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданий алмашув ва ёш кинематографлар ўртасида ижодий алоқаларни йўлга қўйиш учун ўтказиб келинмоқда.
Фестиваль доирасида Европа, Осиё ва Американинг таниқли кинематографлари иштирокида маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ҳам ўтказилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар