08:56 / 13.11.2018
7 497

Алишер Узоқов: «Бешта эпизодга 100 минг доллар сўраганман» (видео)

Алишер Узоқов: «Бешта эпизодга 100 минг доллар сўраганман» (видео)
Фото: «Дарё»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёр ва режиссёр Алишер Узоқов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ўқув театрида бўлиб ўтган мазкур учрашувни, институтнинг «Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати» кафедраси мудири Иқбол Мелиқўзиев ташкиллаштирди.

Учрашувда талабалар томонидан «фильмингизнинг молиявий бюджетини қоплаб бериш эвазига рол сўраб келган ҳаваскорлар бўлганми, уларга муносабатингиз қандай», мазмунида берилган саволга Алишер Узоқов қуйидагича жавоб берди.
[media=https://www.youtube.com/embed/JtFpRb0yTkA?start=0]
Аввало менинг фильмларимда пулга рол сотиб оладиганларни топа олмайсиз. Аммо бундай таклиф билан келганлар бўлган. Келиб туриб «ака фильмингизда, ўзингизни ёнингизда ўйнайдиган 4-5 та эпизод берсангиз», дейишган. Хоп, «неча сўм берасиз», деганман. «Ака чин дилимдан чиқариб, 3 та эпизодга 500 доллар бераман» деди. Хуллас 5 та эпизодда сизни ўйнатаман, эвазига 100 минг доллар берасиз дедим. Шу билан у бутунлай, қайтиб келмайдиган бўлиб кетган. Бунақалардан шундай қутилиб, ҳайдаб юбориш керак.

Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов: «Бешта эпизодга 100 минг доллар сўраганман» (видео)