12:38 / 15.11.2018
6 286

Хонанда Дима Билан “Россияда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга бўлди

Хонанда Дима Билан “Россияда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга бўлди
Мамлакат президентининг фармонига асосан миллионлаб мухлисларига эга бўлган россиялик хонанда ниҳоят хизмат кўрсатган артист шарафли унвонига лойиқ деб топилди.

— Мен Дима билан жуда фахрланаман, — дейди унинг продюсери Яна Рудковская. — У шарафли унвонни узоқ йиллик ҳалол хизматларидан сўнг қўлга киритди. Ҳалоли бўлсин. Дима 2006 йили “Евровидение”да иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 2008 йилги худди шу танловда мутлақ ғолиб бўлди. Бундан ташқари, етти карра “MTV Europe Music Awards” танлови ғолибига айланган. Мен Дима Биланни хизмат кўрсатган артист шарафли унвони билан чин кўнгилдан муборакбод этаман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Дима Билан “Россияда хизмат кўрсатган артист” унвонига эга бўлди