06:00 / 22.11.2018
4 978

“Ўзбекконцерт” хонанда Сан Жейни ижодий кўмаклашиш кенгашининг навбатдаги йиғилишига чақирди

“Ўзбекконцерт” хонанда Сан Жейни ижодий кўмаклашиш кенгашининг навбатдаги йиғилишига чақирди
“Ўзбекконцерт” соқоли туфайли лицензия ололмаётганини иддао қилган хонанда Сан Жейни ижодий кўмаклашиш кенгашининг навбатдаги йиғилишига чақирди. Бу ҳақда Turon24га “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одил Абдуқаҳҳоров маълум қилди.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаларга лицензия беришда мусиқий салоҳияти ва қобилиятига қараб баҳо беради. Биз Сан Жейни видео мурожаатини кўриб чиқдик ва уни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ижодий кўмаклашиш кенгашининг навбатдаги йиғилишига таклиф қиламиз. Очиқ йиғилишда журналистлар ва жамоатчилик вакилларининг иштирокини ҳам таъминлаймиз. Холис эшитиш бўлади. Келсин, маҳоратини кўрсатсин, ижодий кенгаш талабларига жавоб берса, унга лицензия берамиз. Лицензия бериш бермасликни фақатгина кенгаш хулосаси ҳал қилади”, дейди Одил Абдуқаҳҳоров Turon24 билан суҳбатда.

"Ўзбекконцерт" директорининг таклифига Сан Жей ўз муносабатини билдирди: “Майли, бораман. Фақат кенгаш аъзолари сафида Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Шерали Жўраев каби артистлар бўлсагина бораман. Чунки мен замонавий йўналишда ижод қиладиган санъаткорман. У ерда мумтоз қўшиқлардан айтиб беришимни сўраган ҳолда мени ижодимга баҳо беришлари нотўғри деб биламан. Мен Чеченистон халқ артистиман. Мени замонавий эстрададан хабардорлар баҳоласин”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбекконцерт” хонанда Сан Жейни ижодий кўмаклашиш кенгашининг навбатдаги йиғилишига чақирди