12:05 / 22.11.2018
4 526

Қозоғистоннинг “Айка” фильми “Film fra sør” халқаро кинофестивалида ғолиб бўлди

Қозоғистоннинг “Айка” фильми “Film fra sør” халқаро кинофестивалида ғолиб бўлди
Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган “Film fra sør” халқаро кинофестивалида Қозоғистоннинг “Айка” фильми ғолиб бўлди.

Режиссёр Сергей Дворцевой суратга олган кинокартина ҳайъат аъзолари томонидан “Янги овоз” номинациясига муносиб деб топилди. Тақдирлаш маросимида “Айка” фильми ижодкорлари қатнашмаганлиги сабабли мукофот Ослода аккредитациядан ўтган қозоғистонлик дипломатларга топширилди.

“Қозоғистонлик актриса Самал Еслямованинг ижроси Сергей Дворцевойнинг фильмини муваффақиятли чиқишига ёрдам берган. Камерада унинг ҳар бир ҳаракати моҳирона акс эттирилган. Биз у ижро этган қаҳрамонга ҳамфикр бўла олдик”, – дейди норвегиялик кинотанқидчилар.

Шунингдек, фестивалда “Ҳужжатли фильм”, “Аудитория мукофоти”, “Кумуш кўзгу” сингари номинацияларнинг ғолиблари ҳам аниқланди. Тадбир якунига кўра, конголик режиссёр Эммануэл Грастнинг “Макала” фильми “Ҳужжатли фильм” номинациясига, япониялик режиссёр Хирокадзу Корээданинг “Дўкон ўғриси” фильми “Аудитория мукофоти”, жанубий кореялик Ли Чанг Донг режиссёрлигидаги “Ўртаниш” фильми “Кумуш кўзгу” номинациясига муносиб деб топилди.

Фестивалда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг 80 дан ортиқ фильми намойиш этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қозоғистоннинг “Айка” фильми “Film fra sør” халқаро кинофестивалида ғолиб бўлди