Бугун Тошкентда бўлаётган мода ҳафталиги доирасида таниқли ҳинд модельери Риту Берининг камалакнинг 7 хил рангларидаги янги либослари намойиши бўлиб ўтди. Кўргазмада дизайнернинг замонавийлик ва классикани уйғунлаштирган қимматбаҳо коллекцияси тақдим этилди.
![]()
Ҳинд дизайнери ижодий ишларида зардўзлик орқали ишлов берилган либосларни ҳарир матолар уйғунлигида намойиш этди. Риту Бери либослари намойишига Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Ҳошимова ҳам ташриф буюрди.
![]()
Риту Бери – “Ritu Beri” дизайнерлик компаниясининг раҳбари ва “Яхши кўринишнинг 101 усули” номли мода китоби муаллифи. Франциянинг “Scherrer” мода брендида энг биринчи осиёлик дизайнер сифатида фаолият юритган Риту Бери коллекциялари Париж, Пекин, Вашингтон, Найроби ва Коҳира шаҳарларида намойиш этилган.
![]()
Унинг коллекциялари актриса Николь Кидман, Энди Макдауэлл, модель Летиция Каста каби машҳурлар томонидан халқаро подиумларда тақдим этиб келинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ёш дизайнерлар танловида 50 дан ортиқ либослар коллекцияси тақдим этилди (фото, видео)

Ёшлар ижод саройида Тошкент мода ҳафталиги старт олди

Озарбайжон мода ҳафталиги ўз ниҳоясига етди

Парижда антиқа мода ҳафталиги бошланди

Тошкентда модалар ҳафталиги ўтказилади

Тошкентда Париж халқаро мода академияси филиали очилади