18:20 / 29.11.2018
6 478

Юлдуз Усмонова “Қироличаман” қўшиғи ғоясини Санжар Жовбердиевдан ўғирлаб олганми?..

Юлдуз Усмонова “Қироличаман” қўшиғи ғоясини Санжар Жовбердиевдан ўғирлаб олганми?..
Яқинда Ўзбекистон Халқ артисти, ўзбек эстрадаси маликаси Юлдуз Усмонова бастакор ва хонанда Санжар Жовбердиевга мурожаат этиб, ўзининг «Қироличаман» деб номланган қўшиғи хусусида айрим фикрларни билдириб ўтди. Маълум бўлишича, бу қўшиқ ғояси аслида Санжар Жовбердиевга тегишли экан-у, Юлдуз Усмонова бу ғояни ўғирлаб қўшиқ яратибди.

— Мен 30 йилдан бери қўшиқлар ёзаман ва куйлайман, — деди Юлдуз Усмонова. — Бу қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам сеники эмас. Ҳар бир сатри учун мана, мен ўзим жавоб бераман. Хўп, майли, ғоя сеники ҳам дейлик. Нега шу пайтгача шунақанги ғояларинг билан машҳур бўлиб кетмадинг?.. Умуман айтганда, мен бу соқолли йигитни негадир таний олмаяпман. Соқолини олиб ташласа маъқул бўларди. Билмадим, «Ўзбекнаво» қаёққа қараяпти ўзи? Артистнинг соқол қўйиб юриши нотўғри-да энди!..

Санжар Жовбердиев бу гапларга қандай жавоб қайтаргани ҳақида яқин вақтлар ичида албатта хабар топамиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова “Қироличаман” қўшиғи ғоясини Санжар Жовбердиевдан ўғирлаб олганми?..