18:07 / 03.12.2018
4 729

Математиклар кино тарихидаги энг таъсирли фильмларни аниқлашди

Математиклар кино тарихидаги энг таъсирли фильмларни аниқлашди
Математиклар Ливио Бьольо ва Ружеро Пенза жаҳон киноматографиясида энг таъсирли кинони аниқлаш учун тадқиқот олиб боришди. Тадқиқот натижаларига кўра, Виктор Флеминг томонидан 1936 йилда суратга олинган "Оз мамлакати афсунгари" фильми биринчи ўринни, Жорж Лукаснинг “Юлдузлар жанги” иккинчи ўринни ва Альфред Хичкокнинг “Психо” фильми учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Applied Network Science журналига таяниб Турон24 АА хабар бермоқда.

Олимларнинг таъкидлашларича, фильмларни баҳолашда бутун жаҳон киноматографияси таъсир кўрсата олган киноленталар эътиборга олинган.

Тадқиқот натижаларини аниқлаш мақсадида математиклар махсус алгоритм ишлаб чиқишди. Алгоритмик ҳисоблаш усули орқали энг яхши фильмларни аниқлашда 20 дан ортиқ режиссёр томонидан ишланган, 400 дан зиёд актёр иштирок этган, 47 минг кинолентадан иборат IMDb маълумотлар базасидан фойдаланилган.
Мазкур рейтинг тузилишида қўлланган махсус дастур орқали қайси фильм бошқа картиналарда неча марта ёдда олингани ҳам ҳисобланган. Бу орқали мутахассислар фильмларнинг санъатдаги ўрни уларнинг қай даражада кассабоплиги ва қанча даромад келтириши билан ўлчаш нотўғри эканлигини қайд этишган.

Шунингдек, фильмларнинг бир нечта метатанқиди (метатанқидий баҳоланиши, IMDb рейтинги, кассавийлиги, PageRank берган баҳо), уларнинг АҚШ фильмлар миллий реестрида мавжудлиги, АҚШ Конгресси кутубхонасида сақланаётгани, IMDb томонидан фильмлардан тақдим этилган иштибоҳлар ва бу иштибоҳларнинг узоқ йиллар давомидаги қандай даражада тараққийлашиб келгани ва бошқа жиҳатлар таҳлил этилган.

Тадқиқотчилар кейинги йилларда яратилган фильмларнинг қайси кинокартиналардан илҳомланиб яратилганини ҳам эътиборга олганлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Математиклар кино тарихидаги энг таъсирли фильмларни аниқлашди