07:27 / 04.12.2018
4 822

Абу Дабида маданий мерослар фестивали бошланди (фото)

Абу Дабида маданий мерослар фестивали бошланди (фото)
БААнинг Абу Даби шаҳрида 2 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивали бошланди. Фестивалда энг комбинациялашган ўзбек павильонига ташриф буюрган туристлар сони кўпчиликни ташкил этмоқда.



Фестивалдаги Ўзбек павильони Регистон майдони шаклида қурилган. Ён-атрофидаги ҳужраларда хунармандчилик, нақш ўймакорлиги, гиламдўзлик, сўзана тикиш санъати каби ўзбек миллий маданий мерослари экспозициялари, миниатюра рассомлари ўрин эгаллаган. Туристлар ўзбек амалий санъати намуналарини қизиқиш билан томоша қилишмоқда.



Фестивалнинг очилиш маросимида созандалар ўзбек миллий чолғулари: карнай, сурнай, доира ва ноғора билан мусиқий композицияларни ижро этишди. Ташриф буюрувчилар ўзбек мақомчилари ижросида “Тановар”ни тинглашди.


Павильонда ўзбек ошхонаси, мева ва сабзавот маҳсулотлари ҳам намойиш қилинди.




“Абу Даби фестивалидаги павильонлар 2018 йил Шаҳрисабзда ўтказилган Халқаро мақом санъати форумидаги ҳар бир вилоят учун алоҳида тикланган павильонларни ёдга солади, – дейди ўзбек делегацияси вакилларидан бири Сардор Бабаев. – Мақом фестивалида 14 та павильон 14 та ҳудуднинг ўзига хос маданияти, санъати ва анъаналарини намоён этган бўлса, Абу Даби фестивалида ўша павильонлар яхлит бир ҳолда Ўзбекистон маданияти ва санъатини дунёга таништирмоқда”.



Маданий мерослар фестивали 26 январгача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Абу Дабида маданий мерослар фестивали бошланди (фото)