19:50 / 05.12.2018
5 598

«Ўзбекконцерт»: «Энди санъаткорлар фақат жонли ижрода куйлайди»

«Ўзбекконцерт»: «Энди санъаткорлар фақат жонли ижрода куйлайди»
8 декабрдан бошлаб илк маротаба Ўзбекистонда барча давлат тадбирлари жонли ижрода ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одил Абдуқаҳҳоров маълум қилди.

“Санъаткорлар Ўзбекистондаги давлат тадбирларида асосан фонограмма орқали ижро этишарди. Биз бу анъанани тўхтатиб, жонли ижрони биринчи ўринга олиб чиқмоқчимиз. 8 декабрдан бошлаб барча давлат тадбирлари жонли ижрода ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган давлат тадбирида биринчи марта янги анъанани жорий қиламиз. Келгусида бўлиб ўтадиган Наврўз, Мустақиллик байрамлари ва бошқа давлат тадбирлари ҳам жонли ижрода ўтказилади. Давлат тадбирларида иштирок этадиган санъаткорларнинг 70 фоизи ёш ижрочилар бўлади. Бундан мақсад жонли ижронинг қадрини ошириш ва ёш санъаткорларни қўллаб қувватлашдир”, дейди Одил Абдуқаҳҳоров.

Шавкат Мирзиёев иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган давлат тадбири 6 ёки 7 декабрь кунлари бўлиши режалаштирилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт»: «Энди санъаткорлар фақат жонли ижрода куйлайди»