
20 декабрь куни соат 19:00 да “Халқлар дўстлиги” саройида “Йил қўшиғи. Мавсум хитлари” танловининг ғолиблари аниқланади. Бу ҳақида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тошкент шаҳар бўлими хабар берди.
Ғолибларни аниқлаш бўйича гуруҳ тузилган. Ҳозир телеканал ва радиоканаллар тақдим этган номзодлар сараланмоқда. Гуруҳ таркибига санъатшунослар, телевидение ва радиода ишловчи, мусиқий саводи бор инсонлар чақирилган. Ғолибларни аниқлашда қўшиқнинг йил давомида оммалашганлик даражаси, бадиий-ғоявий мукаммаллиги, матни ва клипнинг савияси каби жиҳатлар ўрганилади.
“Йил қўшиғи. Мавсум хитлари” танлови ҳар йили ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар